

Ушбу беллашувда Холланд дублга эришсада, жамоаси аламли мағлубиятни қабул қилиб олди.
“Жудаям жаҳлим чиқди. Биз ишлашда давом этишимиз лозим. Ақлимизни йиғиштириб олиб, бир мақсад сари дадил ҳаракат қилиш керак. Бу тахлит ютқазиш қўрқинчли, аламли. Шундай жаҳлим чиқдики, тасаввур ҳам қилолмайсиз. Агар стандарт вазиятлардан шу тахлит голлар ўтказмаганимизда, бугун ғалабага эришган бўлардик,” дея Холанднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда NRK.



