UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  10 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  25

Хўжайлида футзал бўйича турнир бўлиб ўтди Янгиликлар

Хўжайлида футзал бўйича турнир бўлиб ўтди

Хўжайли туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг спорт залида “Футбол” бўлимининг гуруҳларидаги 2003 ва 2004 йилларда туғилган болалар ўртасида футзал бўйича “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган турнир ўтказилди.

Мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёш футзалчиларни аниқлаш ва уларни Хўжайли тумани терма жамоасига таклиф этиш эди.

Мусобақа якунларига кўра 2003 йилда туғилган ёш ўсмирлар ўртасида 66-сонли мактаб филиалининг “Реал-Комбинат” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

- Бу жамоа футболчилари яқин орада “Орол”нинг асосий таркибидан жой олишади. Уларда тезлик ва техника бор. Фақат ўз устиларида ишлашдан тўхтамасликлари керак. Балки келажакда Ўзбекистон терма жамоасида ҳам тўп суриб кетишар. Бу ўзларига ҳам боғлиқ”, - дейди “Реал-Комбинат” жамоаси устози А.Қадиров.

2004 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида эса ғолиблик 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби филиалининг “Хожа-эли” жамоасига насиб этди. Жамоа устози Ж.Нуржановнинг сўзларига кўра, мусобақада иштирок этган ўсмирлар орасида иқтидорлилари жуда ҳам кўп ва яқин келажакда қорақалпоқ футболи анча олдинга қадам ташлайди.

Мусобақа якунига ташкилотчилар ғолиб ва совриндорларни диплом, медал ва совғалар билан тақдирлашди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика