"Хоффенхайм" "Тоттенхэм"дан Сессеньонни ижарага олди

Alisher
5 окт 2020
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Райан Сессеньон фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттиради.

20 ёшли футболчини "Хоффенхайм" клуби ижарага олди. Битим мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Сессеньон янги клубида 17-рақам остида тўп тепади. Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сессеньон ўтган йилда "Фулхэм"дан "шпорлар" сафига ўтганди. У 2018 йилдан бери Англиянинг 20 ёшгача бўлган терма жамоасида ҳаракат қилади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/tsghoffenheim