"Хоффенхайм" дрон туфайли полицияга мурожаат қилди

Aslanov Jasurbek
20 дек 2018
Полиция "Хоффенхайм" машғулотида дрон қаердан пайдо бўлганини ўрганяпти.

Сешанба, 18 декабрь куни "Вердер"га қарши баҳс олдидан жамоа базаси устида дрон пайдо бўлди ва у машғулотни суратга олишга эришди.

"Тахмини учувчи аниқланди. Ишни полиция ўрганиб чиқмоқда" - дейилади "Хоффенхайм" расмий сайтида.

19 декабрь куни бўлиб ўтган "Вердер" - "Хоффенхайм" учрашуви 1:1 ҳисобида якунланди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: achtzehn99.de