UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  7 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

Хитой ва Саудия Арабистони олимпиячиларига ютқазган Ўзбекистон МТЖ, V чемпионат биринчи давра тақвими, “муаммо кўтармаслиги”ни айтишгани ҳақида гапирган Юрий Саркисян. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган? Янгиликлар

Хитой ва Саудия Арабистони олимпиячиларига ютқазган Ўзбекистон МТЖ, V чемпионат биринчи давра тақвими, “муаммо кўтармаслиги”ни айтишгани ҳақида гапирган Юрий Саркисян. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган?

Футбол – йилдан йилга ўзгараётган, такомиллашиб бораётган, миллионлар эмас, балки миллиардлар ўйинига айланаётган спорт тури.

Интернет нашрлар ривожланиб, янгиликлар турли тармоқларда узатилишидан аввал барча соҳаларга қатори футболга оид янгиликлар ҳам инсонларга телевидение, радио ва газета-журналлар орқали етказиб берилган.

Хўш, бундан 27 аввал ўзбек футбол газеталари нималар ҳақида ёзган, мулоҳазалар қилган, кимлар билан интервюлар уюштирган? Буларнинг барчаси “Ўзбек футболи газеталари тарихи” рукнида эълон қилиб борилади.

1996 йилнинг 22 февраль куни нашр қилинган “Ўзбекистон футболи” газетасида Ўзбекистон футбол федерациясининг конференцияси хусусида сўз борган. Ўша пайтларда федерация президенти ва бир вақтнинг ўзида мамлакат ички ишлар вазири бўлган Зокиржон Алматов иштирок этган тадбирда 1995 йилги мавсумнинг энг яхшилари тақдирланган. 

Шу кунларда эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга йўл олиш арафасида. МТЖ у ерда Осиё ва Жаҳон чемпионатлари саралашига тайёргарлик кўрмоқчи. Йиғин доирасида терма жамоа Хитой олимпиячилари ва маҳаллий клублардан бирига қарши баҳс олиб бориши режалаштирилган.

Чин ўлкасидан қайтиб келаркан, Ўзбекистон МТЖ Саудия Арабистонига йўл олади ва ушбу мамлакат термасига қарши майдонга тушиши кутилмоқда. Ушбу хабар эълон қилингунга қадар эса МҲСК ва “Қайрат”га қарши ўйин ўтказилган. 

Газетада, юқорида таъкидланган конференцияда нутқ сўзлаган Зокиржон Алматовнинг нутқи тўлиқ келтирилган.

Юрий Саркисяннинг фикрлари ҳамиша қизиқ бўлган. Ўша вақтларда “Нефтчи” мураббийи бўлган мутахассис конференцияда чиқиб нутқ сўзлаган. 

Унинг “Нефтчи”га мураббийликка ўтганимда вилоятда махсус футбол мактаб-интернат очиш зарурлигини... ...хусусида гапиргандим. “Кела солиб муаммо кўтарма” дейишганди ўшанда менга. Шунга ҳам 10 йил бўлди” каби фикрлари эътиборга молик. 

Ўзбек шархловчилик мактаби асосчиси Ахбор дода Имомхўжаев 60 ёшда! Ахбор дода ҳақидаги мақола ва шеърни тақдим этамиз. Албатта, ўқинг ва устозимиз ҳаққига дуо қилиб қўяйлик. 

Газетанинг 1996 йил 13 мартдаги сонида мамлакат V миллий чемпионати бошланишига 38 кун қолгани муносабати билан кичик эслатма эълон қилинган. 

Ўзбекистон МТЖ Хитой ва Саудия Арабистонида бўлиб қайтди. Терма жамоа бош мураббийи билан ташкил қилинган интервьюда таъкидланишича, вакилларимиз Хитойга борган куни мамлакатда тинимсиз ёмғир ёғган. Маҳаллий клубларнинг барчаси банд, эртаси куни эса “ҳали жисмоний томондан тўлиқ тайёр бўлмаган” терма жамоамиз Хитой олимпия термасига қарши ўйнашган ва йирик ҳисобда мағлуб бўлишган. 3 кундан сўнг бошқа шаҳарда ўтказилган реваншда эса дуранг қайд этилган. Мураббийнинг сўзлаига кўра, “ҳакам Хитой томонига ён босан”.

Саудия Арабистони ёшларига қарши учрашувда ҳам мағлубият – 1:3.

V миллий чемпионат биринчи даврасининг тақвимига кўра, ўйинлар 20 апрелдан 24 июлгача давом этади. 

Ўзбекистон кубоги баҳсларининг гуруҳ босқич ўйинлари 27 мартдан 6 апрелга қадар бўлиб ўтса, чорак финал учрашувлари августдан бошланиши кутилмоқда. 

Газетадаги эътиборли бир жиҳат – 1992-1995 йиллар мамлакат Олий лигасининг якуний жадваллари, мавсумда қанча ўйин бўлгани ва нечта гол урилгани келтирилган. 

Айни шундай жадваллар бугунги кунда ҳам зарур. ЎзПФЛ сайтида айни соатларда 2022 йилдан 2007 йилгача бўлган жадваллар мавжуд экан. 

Фото: 2023 йил 25 июль, ЎзПФЛ сайтидан скриншот

Ташкилот бу ишни давом эттириб, 1992 йилгача етказиб қўйса ажабмас, қачондир. 

Мавзуга доир: 

Футболни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори, Олий Лигага чиқолмаётган “Металлург”, Малайзияда йиғин ўтказадиган “Навбаҳор”. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган?

Хитой терма жамоаси билан ўйин ўтказишни режа қилган “Наполи”, “Спартак-Алания”га йирик ҳисобда мағлуб бўлган “Нефтчи”, 2006 йилги ЖЧни ўзида қабул қилмоқчи бўлган ЖАР. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган?

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика