Хитой суперлигаси. "Шанхай СИПГ" сўнгги сонияларда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди

Хитой чемпионатининг 23-турида ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият юритаётган Шанхай клуби сафарда аламли дуранг қайд этди.

"Гуанжоу Фули" майдонига ташриф буюрган "Шанхай СИПГ" 2:2 ҳисобида муроса йўлини танлади. Барча голлар учрашувнинг иккинчи бўлимида киритилди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов майдонда тўлиқ 98 дақиқа ҳаракат қилди. Ушбу ўйинда шанхайликлар сафига янги келиб қўшилган Марко Арнаутович ҳам гол урди. 


Айни пайтда Одил Аҳмедов жамоаси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. 


Манба: championat.asia