Хитой Суперлигаси. Голга ассистентлик қилган Одил Аҳмедов қизил карточка олди

Aslanov Jasurbek
30 мар 2018
"Шанхай СИПГ" ҳамда "Чунцин Лифан" ўртасидаги Хитой Суперлигасининг 4-тур учрашуви якунланди.

Баҳс шанхайликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. "Шанхай СИПГ"нинг 18-дақиқада урган голига Ву Ли муаллифлик қилди.

Унга ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ассистентлик қилди.


Ўйиннинг 86-дақиқасида Аҳмедов рақибга қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан четлатилди ва "Шанхай СИПГ" қолган дақиқаларни бир киши кам бўлиб ўтказди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia