"Чанчун Ятай" ҳамда "Гуанчжоу Фули" ўртасида ўтказилган Хитой Суперлигасининг 4-тур учрашуви меҳмонлар ғалабаси билан якунланди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов тўп тепадиган "Чанчун Ятай" клуби ўйин давомида иккита пенальтига эга бўлди, аммо уларнинг иккаласи ҳам ижобий якунланмади. Ҳамюртимиз учрашувда тўлиқ иштирок этди.