

Анча вақтдан бери пекинликлар сафида кўриниш бермаётган Егор Кримец бу тур асосий таркибда майдонга тушди ва ўйинни тўлиқ ўтказди. Кримец 81 дақиқада сариқ карточка олишга ҳам улгурди. Мезбонлар сафини ҳимоя қилган Анзур Исмоилов ҳам юртдоши каби 90 дақиқа ўйнади.

Учрашув 2:1 ҳисобида "Чанчунь Ятай" ғалабаси билан якунланди.
"Чанчунь Ятай" - "Бэйжин Гуан" 2:1
Голлар: Одион Игало 21, Фан Ксяодонг 40 - Хонатан Сориано 76 (пен.)



