Хименес бутун фаолиятини "Атлетико"да ўтказишни хоҳлайди

Alisher
1 июл 2022, 16:00
Мадриднинг "Атлетико" клуби марказий ҳимоячиси Хосе Хименес фаолиятининг сўнггига қадар клубда қолишга тайёр.

Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хименес 2014/15 йилги мавсумдан бошлаб Мадрид клуби асосий таркибида мунтазам равишда ўйнайди. 

Ҳимоячи ҳозирда 27 ёшда, аммо у фаолиятини Диего Симеоне жамоасида давом эттиришни хоҳлайди. Уругвайлик ўтган мавсум Ла Лигада битта гол ва битта ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/mattemoretto