Хесе ПСЖ сафида 1 дақиқа ўйнади ва Франция чемпионига айланди

Alisher
2 май 2020, 10:44
ПСЖ ярим ҳимоячиси Хесе Франция чемпионати ғолиблиги учун бериладиган медалларни қабул қилиб олади.

Хавбек Лига 1'нинг 4-тури доирасидаги "Метц"га қарши ўйинда ПСЖ сафида 1 дақиқа ҳаракат қилганди.

Франция чемпионати қоидаларига кўра, майдонда камида бир дақиқа ҳаракат қилган футболчи чемпион бўлиш ва медал олиш ҳуқуқига эга.

Сентябрь ойида ПСЖда бир дақиқа ўйнаган Хесе "Спортинг"га ижара асосида йўл олганди.

Эслатиб ўтамиз, Лига 1'нинг жорий мавсуми коронавирус пандемияси туфайли эрта якунланди.


AlisherМуаллиф
Манба: AS