

Лео Месси сардорлигидаги жамоа МЛС плей-офф босқичига чиқа олмади. Жамоа кичик давр мобайнида Лига Кубогида ғалаба қозонган бўлса, АҚШ Очиқ кубоги финалида "Орландо"га мағлуб бўлди.
"Биз уч турнирда иштирок этдик ва биттасини ютдик. Жамоа жуда чарчаб қолди. Бу баҳона эмас. Ҳақиқат шундай", - деди жамоа бош мураббийи.
"Интер Майами" ноябрь ойида Хитойда турне ўтказади ва иккита ўртоқлик ўйинида қатнашади.



