

"Мавсум давомидаги омадсизликлар исталган жамоада бўлиб туради. Афсуски бу ҳолат бизда ҳал қилувчи паллада рўй берди. Лекин биз ҳали ҳам Испания чемпионати ва Қирол кубогини ютиш учун курашаяпмиз. "Барселона"да шундай ёндашув мавжуд: агар клуб Примерони юта олмаса, мавсум муваффақиятсиз ўтган бўлади. Олдинда учта ўйинимиз бор ва ҳаммаси ўзимизга боғлиқ," - дея Пикенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "goal.com".



