Хенрик Ларссон: "Неймар ўзидан талаб қилинган ишни қилмоқда"

Tolibjon Qosimov
10 окт 2013, 15:51
"Барселона" собиқ ҳужумчиси Хенрик Ларссон клубнинг янги ҳужумчиси Неймар ҳақида ўз фикрларини билдирди.
– Неймарни охирги вақтлар жуда кўп бор танқид қилишмоқда, – дейди Ларссон sport.es нашрига. – Бироқ у ўзидан талаб қилинаётган ишни бажармоқда. Рақиб жарима майдони ёнида босим ташкил қилади ва ҳимоячиларни бор кучи билан ўйнашга мажбур қилади. Унинг голлари олдинда.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru