Хендерсон ва Грилиш жароҳат туфайли Англия терма жамоасига ёрдам беролмайди

Aslanov Jasurbek
15 ноя 2021
Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ярим ҳимоячилар Жордан Хендерсон (Ливерпуль) ва Жек Грилиш (Манчестер Сити) жароҳат олгани ҳамда улар 15 ноябрь куни Сан-Маринога қарши ЖЧ-2022 саралаш ўйинини ўтказиб юборишини маълум қилди.

"Хендо Албанияга қарши ўйинда муаммоларга дуч келди. Биз унинг саломатлигини ўйлашга қарор қилдик.

Биз ўйинчиларни рентгенга жўнатдик, улар жиддий шикастланмаган, шу боис, умид қиламанки, улар тез орада сафга қайтади", — деди Саутгейт.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Liverpool Echo