Хендерсон олтинчи марта ижарага йўл олди

Sherzod Nurmatov
2 июл 2022
Футболчи яна клубини ўзгартирди.

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Дин Хендерсон ижара асосида "Ноттингем Форест"га ўтди. Бу ҳақда "ўрмончилар" расмий сайти хабар берди.

Бу футболчининг фаолиятидаги олтинчи ижара ҳисобланади. 25 ёшли англиялик футболчи ўтган мавсумда АПЛнинг бирорта ўйинида майдонга тушмади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: nottinghamforest.co.uk