- Ўйин қийин кечиши олдиндан маълум эди. Чунки анчадан бери ўз майдонимизда ва мухлисларимиз кўз ўнгида тўп тепмаётган эдик. Шунинг учунми ўйин бошида йигитларда бироз ҳаяжон сезилди. Лекин танаффусда йигитларга тегишли кўрсатмалар берганимиздан кейин ўйиннинг бориши ўзгарди. Ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин жамоанинг ўйини очилиб кетди ва якунда 3-1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз мақсадимизга эришдик. Айниқса, захирадан тушган футболчилар, хусусан Санжар Баратов жамоа ўйинини ўзгартириб юборди.
- Ёшлар лигасида жамоа олдига қандай вазифалар қўйилган?
- Асосий жамоага муносиб захира тарбиялаш, ёшларга ўз маҳоратини кўрсатишига кўмаклашиш.
- Айни пайтда шогирдларингизнинг тайёргарлигини қандай баҳолайсиз?
- Турдан турга, ўйиндан ўйинга жамоамизнинг тайёргарлиги яхшиланиб бормоқда. Айни пайтда шогирдларим мавсумга 85-90 фоиз тайёр деб ҳисоблайман.