

Манбанинг ёзишича, музокараларда вакиллар бир банд бўйича келиша олишмаяпти. Яъни Хави ўз ёрдамчиларининг маошини оширишни сўраган, бироқ клуб раҳбарияти мутахассиснинг ўзи маоши кўпайганидан сўнг ёрдамчиларига қўшимча пул бериши керак деб ҳисобламоқда.
Қайд этилишича, Хави шартнома бўйича масалалар 30 июнгача ҳал бўлишига ишонмоқда.



