Хави Симонс “Реал”га рад жавоб бергани маълум бўлди. У “Барса” тарбияланувчиси
04 июл 2022 07:50
Янгиликлар
Хави Симонс “Реал”га рад жавоб бергани маълум бўлди. У “Барса” тарбияланувчиси
ПСЖ ярим ҳимоячиси Хави Симонс эркин агент сифатида ПСВга ўтди.
Унга “Реал” таклиф билан чиққани маълум бўлди. Аввалига парижликлар ва Симонс ўртасида шартнома муддати узайтирилиши ҳамда кейин у Нидерландия клубига ижарага берилиши айтилганди. Бироқ, музокаралар ижобий тус олмади. Симон асосий таркибдаги ўрни кафолатланмагани туфайли “қаймоқранглилар” сафига бориб қўшилишни хоҳламади.
У 9 йил “Барселона” академиясида тарбияланди ва 2019 йил ёзида ПСЖга бориб қўшилди. 19 ёшли ҳужумкор футболчи ўтган мавсум парижликлар сафига 9 ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар