

"Қишда биз янги марказий ҳимоячи сотиб олмоқчимиз, Пике кетишга қарор қилгани учун бу энг муҳим вазифа бўлади", деди Хави матбуот анжуманида.
Аввалроқ "Барселона"да Пике ўрнига асосий номзод Бильбаонинг "Атлетик" клубининг 31 ёшли ҳимоячиси Иньиго Мартинес эканлиги ҳақида хабар берилганди. Футболчининг ўзи ҳам бу трансфер амалга ошишидан манфаатдор.



