Хави: "Месси "Олтин тўп"га лойик эди. Бу футболдаги адолат"

Narzulla Saydullayev
4 дек 2021
Мураббий ўзининг собиқ жамоадоши ҳақида гапирди.

"Барселона" клуби бош мураббийи Хави Лионель Мессининг еттинчи марта "Олтин тўп"га лойиқ кўрилганлиги ҳақида гапирди.

"Бу футболдаги адолат. Месси тарихдаги энг яхши футболчи ва ўзининг еттинчи "Олтин тўпи"га лойиқ эди. 

Гвардиола ҳам айтди: "Мессига "Олтин тўп" берилиши ҳеч қачон хато бўлмайди". Мен ҳам бу фиркга қўшиламан. Месси - футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи.

Албатта, Левандовски ҳам "Олтин тўп"га лойиқлиги ҳақида гапириш мумкин. Аммо, бундай баҳслар ҳар йили бўлади. Охир-оқибат соврин Мессига топширилди. Бу эса футболдаги адолатнинг юзага чиқишидир", -дейди Хави.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Marca