Хави: "Жамоада бироз бўлса-да, ўсиш бор"
09 май 2022 22:31
Янгиликлар
Хави: "Жамоада бироз бўлса-да, ўсиш бор"
"Барселона" бош мураббийи Хави жамоа бошқарувини қўлига олганидан кейин ўсиш ҳақида гапирди.
"Гап менинг муваффақиятимда эмас, гап жамоанинг умумий ўсишида. Куман ҳам бу ерда яхши ишлади, бироқ биз бошқача йўлдан кетишни истаймиз.
Қаерда эканлигимни яхши биламан, танқидларга сабр билан чидаяпман. Менимча, жамоада бироз бўлса-да, ўсиш бор. Ноябрь ойида яхши ҳолатда эмасдик деганимда Куманни танқид қилмаганман. Факт, "Барселона" ростдан ҳам жуда ёмон ҳолатда эди. "Эспаньол"га қарши илк ўйинимдан кейин эса жамоадаги ўсиш кўрина бошланди. Кўп эмас, озгина.
Хотиржамман. Клуб раҳбариятидан мамнунман. Биз бир оиламиз, барча қарорлар қабул қилиб бўлинган. Гап жамоа ҳақида кетмоқда. Балки бир кун келиб бу ерни тарк этсам ҳам жамоанинг ўйинларини кузатишда давом этаман", - деди Хави.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар