

"Эҳтимол "Барса" ва [Испания] терма жамоа ўртасидаги фарқ Мессида эди. Терма жамоамизда Леодек кўп қиррали ўйинчи йўқ эди. Кўпроқ жамоавий ҳаракат қилишимизга тўғри келган, аммо биз Европа чемпионатини икки бор ва ЖЧни ютган ҳолда муваффақият қозонганмиз. "Барса"да ҳам кўп нарсага эришган жуда яхши авлод бор эди", — деди Хави.
"Фурия Роха" Евро-2008 ва Евро-2012ни, шунингдек 2010 йилги жаҳон чемпионатини ютган. Хави ушбу барча турнирларда иштирок этган.



