Хави: "Европа лигасини ҳеч ким ЕЧЛ каби қадрламаса керак"
13 апр 2022 20:13
Янгиликлар
Хави: "Европа лигасини ҳеч ким ЕЧЛ каби қадрламаса керак"
"Барселона" бош мураббийи Хави "Айнтрахт"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.
"Ярим финал - бизнинг йўлимиздаги навбатдаги манзил. Ҳа, балки, мавсум бошида барчаси ҳам биз ўйлагандек бўлмагандир, аммо ҳозир ҳолатни тўғирлаб боряпмиз. Ҳеч ким Европа лигасини ЕЧЛ каби қадрламаса керак. ЕЧЛда ўйнашни истаймиз ва Европа лигаси соврини орқали у ерга қайтмоқчимиз. У ерда йўқлигимиз кимлар учундир оғриқлидир. Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам бугун ғалаба учун ўйнаймиз", - деди Хави.
Европа лигаси 1/4 финали доирасида "Барселона" ва "Айнтрахт" жамоалари иштирокидаги баҳс эртага тунда бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар