Хави Депайнинг Корреага алмаштирилишига қарши чиқди

Sherzod Nurmatov
17 янв 2023, 10:23
Нидерландиялик футболчи ёзгача Каталония клубида қолиши мумкин.

"Барселона"га Мемфис Депайни "Интер"нинг аргентиналик ҳужумчиси Хоакин Корреага алмаштириш варианти ёқди. Бироқ "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Хави бундай кадрлар қарорига қарши ва бу ҳақда клуб раҳбариятини хабардор қилган, деб хабар беради AS.

Депай жорий мавсум "Барселона" сафида атиги 4 та ўйинда майдонга тушди. Каталонияликлар Мемфисдан қутулмоқчи, бироқ нидерландиялик ҳужумчи Хавига ёқади.

Аввалроқ "Барселона" Депайни "Интер" футболчисига алмаштиришга яқин эканлиги маълум бўлган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS