Хави Бразилия терма жамоаси ва "Боруссия"ни бошқаришдан бош тортди

Alisher
19 май 2021, 16:28
"Ал Садд" бош мураббийи Хави Қатар клуби билан шартномани узайтиришдан олдин икки таклифни рад этган.

41 ёшли испаниялик мутахассис Бразилия терма жамоасини, шунингдек Дортмунднинг "Боруссия" клубини рад этди. Немис клуби Хавига 3 йиллик шартнома таклиф қилди. Жамоани ҳозирги вақтда вақтинчалик Эдин Терзич бошқармоқда.

Бразилия футбол федерацияси эса "Барселона" афсонасига ЖЧ-2022да Титенинг ассистенти бўлишни, турнирдан сўнг эса жамоа бош мураббийига айланишни таклиф қилган.

"Ал Садд" майда испаниялик мутахассис билан шартномани 2023 йилга қадар узайтирди.


AlisherМуаллиф
Манба: AS