Хави "Барса"ни бошқаришга рози бўлди. У терма жамоалар танаффусидан сўнг жамоани қабул қилиб олиши мумкин
28 окт 2021 11:57
Янгиликлар
Хави "Барса"ни бошқаришга рози бўлди. У терма жамоалар танаффусидан сўнг жамоани қабул қилиб олиши мумкин
"Ал Садд" бош мураббийи Хави тез орада "Барселона"ни бошқаради.
Каталонияликлар собиқ ўйинчиси "кўк-анорранглилар"ни бошқаришга рози бўлди.
Шу билан бирга, расмий тайинланиш учун томонлар бир неча жиҳатларни келишиб олишлари керак. Биринчидан, Хави "Ал Садд" олдидаги мажбуриятларидан озод қилиш масаласини ҳал қилиш керак.
Иккинчидан, Хавининг мураббий штаби ва уларнинг маошини келишиб олиш керак.
Каталония радиостанцияси бўлмиш RAC1 Хавининг розилигини тасдиқлади. Уларнинг маълумотига кўра, испан мутахассис "Барселона"ни терма жамоалар ўйинларидан сўнг қабул қилиб олади ва 21 ноябрь кунги "Эспаньол"га қарши ўйинга жамоани бошлаб тушади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар