Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди
09 мар 19:03
Янгиликлар
Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди
"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Хави келажакда Каталония клубига эҳтимолий қайтиши ҳақида фикр билдирди.
"La Vanguardia" газетасига берган интервьюсида мутахассис ҳозирча "Барселона"да яна ишлаш вариантини кўриб чиқмаётганини айтди.
"Менинг "Барса" мураббийи сифатидаги босқичим, ҳозир мен кўраётганимдек, якунланган. Мен қайтмайман", – дея таъкидлади Хави.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик мураббий 2021-2024 йилларда жамоани бошқарган. "Барселона" унинг қўл остида Испания чемпионати ва мамлакат Суперкубогида ғолиб чиққан.
Клубдан кетганидан сўнг Хави ҳали бирор жамоани бошқаргани йўқ. Шу билан бирга, сўнгги пайтларда ОАВда мутахассис Марокаш терма жамоасига тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
"Барселона"дан олдин Хави Қатарнинг "Ал Садд" жамоасига мураббийлик қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар