Хави 84 йиллик нохуш анъанани такрорлади

Khoja
22 апр 2024
«Реал Мадрид»дан учралган кечаги мағлубият Хави учун «Эл Kлассико»лардаги қаторасига тўртинчиси бўлди.

Ла Лиганинг 32-турида «Барселона» «Реал Мадрид»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу мағлубиятга қадар Хави бошқарувидаги Каталония жамоаси мадридликларга 1:4, 1:2 ва 0:4 ҳисобларида таслим бўлишганди.

Хавига қадар фақатгина Патрик ОЪКоннелл бошқарувидаги «Барселона» «Қироллик клубига» тўрт марта кетма-кет мағлуб бўлган. Бу нохуш серия 1936-1940 йилларда содир бўлган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com