

Германия терма жамоаси футболчиси Кай Хаверц соғлиғидаги муаммо сабаб жамоа йиғинини тарк этди. Энди футболчи Бельгияга қарши ўйинда майдонга тушмайди. Бу ҳақда расман Германия термаси матбуот хизмати хабар берди.
Бундан ташқари, сонидаги муаммоси сабаб Германия таркибида Нико Шлоттербек ("Боруссия Дортмунд") ҳам Бельгияга қарши ўйнай олмайди.


