Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"

Sherzod Nurmatov
23 сен 2025
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоанинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида тўхталиб ўтди.

"Айтиш мумкинки, Абдуқодир Ҳусанов чап қанот ҳимоясидан ташқари ҳимоянинг исталган чизиғида ўйнай олади. У ўйинни ҳис қилади, ишончли, барқарор ва жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди. У ақл бовар қилмас даражада диққатини жамлаган, ўрганишга чанқоқ. У ҳақиқатан ҳам жуда яхши кўринди. Ўзбекистондан Францияга кўчиб ўтиш ва биз учун оғир мавсумда мослашиш тажрибаси... Бизда мавжуд тизимга тез мослашмоқда. Ўйлайманки, уни олдиндаги кўп йиллар давомида энг яхши харид сифатида ҳис қилиб яшаймиз", – деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов АПЛ 5-туридан ўрин олган "Арсенал" билан ўйинни асосийда бошлаб, жароҳат туфайли танаффусда алмаштирилган эди. "Шаҳарликлар" эртага Лига Кубоги учинчи босқичида "Хаддерсфилд Таун" билан рўбарў келади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: mancity.com