

"Месси янги мавсумни "Барселона" клубида бошлайдими ёки йўқ, буни билмайман. Агар клуб кимнидир сотмаса, бу шунчаки имконсиз.
Маошларнинг юқорилиги бу масаланинг биринчи томони. Бошқа тарафдан эса, "Барселона" "1х4" қоидасига кўра янги футболчиларни сотиб олиши ҳам, ёки шартномаларни узайтириши ҳам мумкин эмас. "1х4" қоидаси бу - олинган тўрт евродан сиз фақат бир евронигина ишлата олишингиздир", -деди Хавьер Тебас.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Мессининг "Барселона" билан шартномаси аллақачон ўз якунига етган, Лео ҳозирда эркин агент ҳисобланади.



