Хавьер Маскерано келажаги борасида якуний қарорга келди

Бу ҳақида A Bola нашри хабар қилди.

"Барселона" ва "Ливерпуль" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси  Хавьер Маскерано бугунги кунда Хитойнинг "Хэбэй Форчун" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётганидан хабарингиз бор. Футболчи Хитой клубини тарк этиб, Аргентинага қайтишни режалаштирмоқда. Маскерано ўз фаолиятини ватанида якунлашни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Маскерано Аргентинанинг "Ривер Плейт" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.


Манба: A Bola