Хавьер Эрнандес Европага кўчиб ўтганидан кейин 100та гол урди

Narzulla Saydullayev
28 сен 2016
«Байер» ҳужумчиси Хавьер Эрнандес ЕЧЛ 2-турида «Монако»га қарши ўйинда тўп киритди (1:1).

Мексикалик футболчи 2010 йил Европага кўчиб ўтганидан буён 100-голини урди. Ўша йил ҳужумчи «Гвадалахара»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтган эди.

6 йил давомида Чичарито МЮ, «Реал» ва «Байер» сафида ўйнади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJoe