Харри Кейн учун мавсум якунланди
17 янв 2020 19:55
Янгиликлар
Харри Кейн учун мавсум якунланди
Хирург Крис Уилсон "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейннинг жароҳати борасида гапирди.
"Унинг камида 6 ойни майдон ташқарисида ўтказиб юборишини тахмин қиляпман. Харри майдонга қайтганидан кейин ҳам олдингидек юқори савияда ўйнай олмайди. Шунингдек, ушбу жароҳати кейинчалик футболчига тез-тез зарба бериб туради.
Кейн катта эҳтимол билан навбатдаги мавсум учун тайёргарликда қатнашади. Бироқ шунда ҳам 3 ой давомида футболчини кузатиш керак. У ушбу мавсумда бошқа ўйнамайди", - деди хирург.
Олдинроқ Кейн Евро-2020ни ўтказиб юбориши мумкинлиги айтилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар