Хаманн: “Гвардиола жамоалари 2-3 йил ёрқин кўринади, “Ман Сити” ундан бошқа ҳар қандай мураббийни аллақачон ҳайдаб юборарди”

Eldor Akmurzayev
5 ноя 2020
Германия термаси собиқ ярим ҳимоячиси Дитмар Хаманн Пеп Гвардиола жорий мавсум якунидан кейин “Ман Сити”ни тарк этишига ишончи комил.

“Бу унинг “Ман Сити”даги охирги мавсуми бўлишини тахмин қилмоқдаман. У жамоада номи ва обрўси туфайли ишлаб келмоқда. Ўтган мавсум Чемпионлар Лигасидаги “Лион”га учралган шармандали мағлубиятдан кейин “Ман Сити” ундан бошқа ҳар қандай мураббийни аллақачон ҳайдаб юборган бўларди.

Гвардиола камдан-кам жойда уч мавсумдан кўп ишламайди. “Бавария” футболчиларининг гаплари эсимда. Гвардиола билан уч йиллик ҳамкорликдан сўнг, улар мураббийнинг талабларидан бутунлай чарчаганликлари ҳақида айтишганди. Ўйлашимча, Гвардиоланинг жамоалари 2-3 йил ёрқин кўринади. Шу сабаб катта ўзгариш бўлади деб ҳисобламайман”, дейди Хаманн.

Эслатиб ўтамиз. Пеп 2016 йилдан бери "шаҳарликлар"ни бошқармоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Bild