Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Словакия билан ўйнайди

Iskandarov Abdulaziz
10 фев 2025
Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси апрель ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган U-17 Осиё кубогига тайёргарлик кўрмоқда.

Вакилларимиз мусобақага муносиб тараддуд олиб бориш мақсадида айни пайтда Анталияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Терма жамоамиз мазкур йиғин доирасида “Antalya Youth Cup” халқаро турнирида иштирок этади. Бугун ҳамюртларимиз илк учрашувини Словакияга қарши ўтказади. Баҳс 13:00да старт олади. 

Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бу мусобақада шунингдек Марокаш ва Чехия ўсмирлари билан беллашади. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати