

"Баҳс жуда қийин ўтди. Ушбу ўйинда таваккаллар кам бўлди. Икки жамоа ҳимояга катта эътибор берди. Гол уриш учун бизда етарлича имкониятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Бундай оғир учрашувда ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман.
Ўзбекистон? Рақиб футболчилари тактикага риоя қиладиган ўйинчилар экан. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячилари туфайли ҳужум қилишда муаммоларга дуч келдик. Рақибимиз кучли жамоа эканлигини исботлади" - дейди Ирвин.



