Халкнинг голи “Шанхай СИПГ”га ғалаба келтирди

Aziz Tukhtamuradov
30 сен 2018
Хитой Суперлигасининг 24-тур доирасидаги учрашувда “Бэйцзин Гоань” жамоаси ўз майдонида “Шанхай СИПГ” клубига ютқазиб қўйди.

Пекиндаги “Пролетарий” стадионида ўтган учрашувда меҳмон мақомида ҳаракат қилган шанхайлик футболчилар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ягона гол 66-дақиқада бразилиялик ҳужумчи Халк томонидан киритилди. Бу Халкнинг чемпионатда киритган 9-голи бўлди. Унинг ҳисобида яна 10та аниқ голли узатма ҳам бор. 

Миллий терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов учрашув қайдномасига ҳам киритилмади. “Шанхай СИПГ” 55 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қиляпти. “Бэйцзин Гоань” 45 очко билан 3-ўриндан жой олган. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: