

34 ёшли ўйинчининг хизматларига "Вулверхэмптон" қизиқиш билдирмоқда. "Бўрилар" жароҳат сабаб сафдан чиққан Рауль Хименесга ўринбосар излашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Халкнинг Хитой клубидаги маоши йилига 20 миллион еврони ташкил этарди.
Халк фаолияти давомида "Шанхай СИПГ"дан ташқари "Витория" (Сальвадор), "Кавасаки Фронтале", "Консадоле Саппоро", "Токио Верди", "Порту" ва "Зенит" клублари шарафини ҳимоя қилган.



