WhoScored: ЛаЛиганинг октябрдаги энг яхши футболчиси - Суарес (+статистика)
02 ноя 2018 15:19
Янгиликлар
WhoScored: ЛаЛиганинг октябрдаги энг яхши футболчиси - Суарес (+статистика)
WhoScored нашри "Барселона" ҳужумчиси Луис Суаресни ЛаЛиганинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топди.
Статистикага мослашган нашр тақдим этган ҳисоботда, Суарес октябрь ойидаги ўйинларда 8,38 балл олди. Бу Испания чемпионатидаги бошқа футболчиларнинг баҳосидан юқорироқ. Уругвайлик октябрь ойида 3та учрашувда ("Валенсия", "Севилья", "Реал") майдонга тушди ва 4та гол уриб, 2та голли пас берди.
Луис Суареснинг октябрдаги статистикаси (ЛаЛига)
"WhoScored" баҳоси - 8,38 (10 баллик тизим, 1-ўрин)
Голлар - 4та (1-ўрин)
Ассистентлик - 2та (1-ўрин)
Зарбалар - 14 (1-ўрин)
Учрашувнинг энг яхши футболчиси соврини - 2та (1-ўрин)
Хавфли ҳужум яратган паслари - 6та (18-ўрин)

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар