"Вулверхемптон" кучаймоқчи. Нишонда МЮ ва "Челси" ҳимоячилари

Mirjalol Normatov
17 ноя 2018, 20:28
"Вулверхемптон" қишки трансферлар ойнаси вақтида ўз ҳимоя чизиғини мустаҳкамламоқчи.

"Goal" маълумотларига қараганда, вулверхемптонликлар бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту раҳбариятга қишда жамоа ҳимоя чизиғини кучайтириш борасида мурожаат билан чиққан. Клубдагилар эса унинг талабини қондиришга ҳаракат қилишмоқда. Шу боисдан улар "Манчестер Юнайтед" ҳимоячилари Маттео Дармиан ва Маркос Рохо, шунингдек, "Челси" футболчиси Гари Кэхиллни нишонга олишган.

"Бўрилар" бу мавсумда АПЛ турнир жадвалининг 11-поғонасини эгаллаб туришибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal