

"Бўрилар" Англия чемпионати 29-тури доирасида "Брайтон" билан нурсиз дурангга имзо чекишди. Бу баҳс Патрисиу учун Англия премьер-лигаси жорий мавсумида саккизинчи "қуруқ" ўйинга айланди. Ўз навбатида, бу натижа клуб тарихидаги энг яхшиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги Европа чемпиони ўтган мавсум етти баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган эди.



