"Вулверхэмптон" "Арсенал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи

Alisher
25 авг 2020, 14:20
"Арсенал" ўйинчиси Эйнсли Мэйтленд-Найлз фаолиятини бошқа Англия клубида давом эттиради.

22 ёшли футболчи билан "Вулверхэмптон" шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда Guardian нашри хабар бермоқда.

"Бўрилар" раҳбарияти "тўпчилар"га ўйинчининг трансфери учун 22 миллион евро таклиф қилишган. Хавбекнинг ўзи ўйин амалёти сабаб клубини ўзгартиришга тайёр.

Футболчи ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Guardian