UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Лутон"га 6 та гол урди, Ҳоланддан 5 та гол, Де Брйюнедан эса 4 ассист  1 00:48Зидан "Бавария"да ишлашга қизиқмоқда  2 00:31Каземиро "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 00:04Гюндоган Туркия клуби билан оғзаки келишувга эришди  2 23:29Жанубий Кореянинг янги мураббийи маълум бўлди  0 23:12ВАР энг кўп голини бекор қилган Ла Лига клублари маълум бўлди  6 22:55"Тракторсози" футболчилари Кирмоншоҳ шаҳрида ҳужумга учради  0 22:38Осиё кубоги-2023. Энг яхши гол ва ассист муаллифлари аниқланди  0 22:11"Манчестер Юнайтед" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  2 21:44"Навбаҳор" янги мавсумга қай даражада тайёргарлик кўрди: клуб ОЧЛни тарк этди, лекин терма жамоа футболчилари билан кучайди (мутолаа учун)  11 21:27Ла Лигада аёл ҳакам камера билан тўқнашиб кетиши оқибатида жиддий жароҳат олди   4 21:01Драган Черан - "Навбаҳор" таклифи, нечта гол уриши ва ёшарган "Пахтакор" ҳақида   18 20:46Эрон Про лигаси. "Истиқлол" "Сепаҳон"ни енгди, Машарипов 77 дақиқа ўйнади  3 20:27Достон Ҳамдамов Суперлигада қайси жамоалар кучли учликдан жой олишини айтди  10 20:00U19 чемпионати янгича форматда ўтказилади  0

"Ал Файҳа" бош мураббийи Вук Расович: "Биз қийин гуруҳдан жой олдик" Янгиликлар

"Ал Файҳа" бош мураббийи Вук Расович: "Биз қийин гуруҳдан жой олдик"

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Файҳа" баҳси олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Саудия клуби бош мураббийи Вук Расович ва футболчи Султан Мандашлар иштирок этишди.


"Пахтакор"дек катта жамоага қарши ўйнаш биз учун катта фахр. плей-оффга чиқиш масаласи ўз қўлимизда. Биз бу ерда чиройли футбол ва ўзимизнинг яхши жиҳатларимизни намойиш этиш учун келдик", - деди Вук Расович. 

"Эртага кучли жамоага қарши ўйнаймиз, лекин майдонда энг яхши ўйинимизни намойиш этишга интиламиз. "Пахтакор" жамоаси бизни илиқ кутиб олди ва меҳмондўстлик намойиш этди. Уларга катта раҳмат", - деди Султан Мандаш. 



- "Ал Файҳа" жамоаси Саудиянинг ОЧЛда иштирок этаётган бошқа жамоалар билан солиштирсак. "Ал Файҳа"нинг иштирокини қандай баҳолайсиз ва жамоанинг ушбу мусобақадаги мақсади қандай?
- Биз учун энг муҳим вазифа - ҳар бир учрашувда энг яхши ўйинимизни намойиш этиш ва майдонда боримизни бериш. ОЧЛ биз учун янги мусобақа ва янги тажриба. Яна бир нарсани таъкидлаб ўтишим керак, биз жуда қийин гуруҳдан жой олдик. Барча жамоалар бир-биридан очко тортиб олди ва ҳар бир учрашув жуда қизиқарли ўтмоқда.

- Икки ой аввал "Пахтакор"ни ўз ўйингизда мағлуб этган эдингиз. Шу қисқа вақт ичида "Пахтакор"да нималар ўзгарди деб ўйлайсиз?
- Ўша учрашувда ғалаба қозонганимизга қарамай, анча қийин учрашув бўлган эди. Биз ўша учрашувда "Пахтакор"ни мағлуб этишга мажбур эдик, сабаби 1-турда мағлубиятга учраган эдик. "Пахтакор" кўп вазиятлар яратиб, улардан фойдалана олмаган эди. Жамоаларда ўзгариш бўлгани шубҳасиз. Эртага рақиб бизни катта муаммолар туғдириши аниқ.

- Жамоангиз биринчи тўқнашувда жуда яхши ўйин намойиш этганди ва бир нечта футболчиларни эслаб қолгандим ҳам. Саудияда бўлиб ўтган учрашувда "дубль" қайд этган Абдулраҳмон Сабири эртага майдонга тушадими? У сўнги учрашувларда захирада қолдирилди.
- Бизда бир нечта асосий таркиб футболчилари жароҳатланган. Бу катта муаммо, бироқ биз ушбу ҳолатни енгиб ўтишимиз керак. Сиз айтиб ўтган Сабирий тиззасидан жароҳат олган ва шу сабаб яна бир ой давомида майдонга туша олмайди. Унинг ўрнини боса оладиган футболчиларимиз бор.

Султан Мандаш: "Ал Файҳа" эртага ОЧЛдаги сўнги учрашувини ўтказиши мумкин. Футболчи сифатида ушбу мавсум қандай ўтди. Жамоа Чемпионлар лигасида дебют мавсумини ўтказди.

- Осиё чемпионлар лигаси бу бошқа даража. "Ал Файҳа" биринчи маротаба иштирок этаётганига қарамай, шахсан мен ОЧЛдаги учинчи иштироким. Чемпионлар лигасида иштирок этиш бошқача даража ва бошқача ҳиссиётлар. Биз эртага юришимизни давом эттиришга ҳаракат қиламиз. Бош мураббийимизга раҳмат айтиб ўтмоқчиман, сабаби у бизни чемпионлар лигасида ўйнай олишимизга ишонтира олган эди.



- "Ал Файҳа" Саудия Про-лигасининг сўнги турида мағлубиятга учради. Рақиб "Пахтакор" эса муддатдан аввал чемпионликни нишонлади. Ушбу жиҳат жамоангиз учун қўшимча босим бўлади?
- Бу ҳар хил мусобақалар. Чемпионат ва чемпионлар лигаси ҳар хил даража. Биз сўнги турда мағлуб бўлдик, аммо шунга қарамай асосий мақсадимиз ғалаба қозониш.

- Ўзбек футболи билан қанчалик танишсиз?
- Фаолиятим давомида бир нечта ўзбекистонлик футболчилар ва мураббийлар билан ишлаганман. Улар билан ҳали ҳамон алоқадаман ва улани ҳурмат қиламан.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
04 дек 18:14:46
UzBekistanTEAMFCCC
Тағинам Пахтакорни энг зайиф бўлган пайитда дуч келдинглар. Арвеладзе пайитда дуч келганида варварак қилиб юборар эди.
   
05 дек 21:04:31
Dilshodbek9099
Uzbekistan Paxtakor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ичи кора, фитнакорларга яхши сабок берган, ит хурар-карвон чемпион булар деб. Бу санга ва санга ухшаган калтафахмларга кайси жамоа билан фахрланиш лозимлигини ургантиб куймокчи булган. Лекин у билмайдики "кучук ва хотикни канча килма тарбия, ит булур эшшак булур, лек асло булмас одамий"
Qanisan endi yedingkuuuuuuuuuu. 1-4
   
04 дек 21:27:43
Dilshodbek9099
Uzbekistan Paxtakor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ичи кора, фитнакорларга яхши сабок берган, ит хурар-карвон чемпион булар деб. Бу санга ва санга ухшаган калтафахмларга кайси жамоа билан фахрланиш лозимлигини ургантиб куймокчи булган. Лекин у билмайдики "кучук ва хотикни канча килма тарбия, ит булур эшшак булур, лек асло булмас одамий"
O'x xooo rosaaaa achishibdiku. Tegub ketdimii.????????????
   
04 дек 21:25:40
Uzbekistan Paxtakor
Dilshodbek9099 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор"дек катта жамоага қарши ўйнаш биз учун катта фахр. Menimcha bu soxtakorni ustidan kulgan.
Ичи кора, фитнакорларга яхши сабок берган, ит хурар-карвон чемпион булар деб. Бу санга ва санга ухшаган калтафахмларга кайси жамоа билан фахрланиш лозимлигини ургантиб куймокчи булган. Лекин у билмайдики "кучук ва хотикни канча килма тарбия, ит булур эшшак булур, лек асло булмас одамий"
   
04 дек 19:30:21
bekaka
Хайрият кайси узбек жамоаси футболчиси ёкади деб савол беришмабди
   
04 дек 17:36:16
user
Manimcha, bu guruh shunday ediki, 4 turdan keyin 4 ochko yig'gan jamoada ham imkoniyat bor edi. Boshqa güruhlarda unday emasdi. (Adminlar, commentdagi so'zlarni avto o'zgarib qolish funksiyasini hal qilinglar [balki mani kompimdanmi aniq bilmadim])
-1   
04 дек 19:25:25
Dilshodbek9099
Пахтакор"дек катта жамоага қарши ўйнаш биз учун катта фахр. Menimcha bu soxtakorni ustidan kulgan.
-1   
04 дек 18:29:37
Odilbek77
Shatskixga o'xshab, bahonachi ekanmi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика