UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  1 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  10 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4

"Волга" FIFA ўйинчиси билан шартнома тузади Янгиликлар

"Волга" FIFA ўйинчиси билан шартнома тузади

Россиянинг "Волга" клуби FIFA ўйинчиси билан шартнома имзолайди.

Талаба Илья Васильев билан битим 28 июль куни жисмоний тарбия ва спорт ишлари Вазирлигида имзоланади.

"Вилоятимизда ўн миндан ортиқ киши виртуал футбол билан шуғулланиб туради. Уларнинг орасида "Волга"га мухлислик қилувчи профессионал киберфутболчилар бор. Қишлоқ хўжалиги академияси университетининг тўртинчи босқич талабаси Илья Васильев ҳам шундан ўйинчиларнинг бири ҳисобланади. Бу тарбияланувчимиз "Волга" ўсмирлари сафида Россия биринчилигида иштирок этган. Аммо тизза жароҳати унга футболчилик фаолиятини давом эттиришга йўл қўймаган. Ўн йил олдин у FIFA футбо симуляторига қизиқиб қолди ва ўтган йили киберфутбол бўйича Россия Кубогида бешинчи ўринни эгаллади" - дейди жисмоний тарбий ва спорт ишлари вазири Сергей Кузьмин.

Васильевнинг сўзларига кўра, унинг вазифаси - "Волга" брендини оммалаштириш. Барча мусобақаларда у Ульяновск клуби номидан иштирок этади.

"Волга" клуби ииккинчи дивизион иштирокчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Спортинг", "Вольфсбург", "Вест Хэм" ва бошқа жамоалар киберфутбол ўйинчилари билан профессионал шартнома имзолаган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика