"Вольфсбург" "Манчестер Сити" форварди билан шартнома имзолади

Alisher
17 июл 2021, 18:51
"Вольфсбург" ўз сафига Германия ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Лукас Нмечани қўшиб олди.

"Манчестер Сити"нинг 22 ёшли тарбияланувчиси "бўрилар" билан 2025 йилнинг ўрталарига қадар шартнома имзолади.

Битим 8 миллион еврога баҳоланмоқда. Нмеча янги жамоаси 10-рақам остида ўйнайди.

Лукас ўтган мавсумни ижара асосида Бельгиянинг "Андерлехт" жамоасида ўтказди. Ҳужумчи 41та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: vfl-wolfsburg.de