

Ҳозирги футболчилар рақибга қараб ўйнайдиган бўлиб қолишган. Ўйин бошланишидан олдин йигитларга футболни алдаб бўлмаслигини, рақиб жамоани ҳурмат қилиш кераклиги айтилганди. Мана ғалабага ҳам эришдик. Бироқ бош мураббий сифатида жамоанинг ўйинидан умуман қониқмадим.
"Локомотив-БФК" таркибида ёш йигитлар кўп, улар ҳали бирорта учрашувда ғолибликка эриша олмаганда. Шу сабабдан улар биздан-да кўпроқ ғалабани исташди. Менимча шу жиҳат туфайли ўйинда кичик ҳисоб қайд этилди.
шогирдларим бугун ҳудди ўз майдонимиздагидек 5та гол урамиз деб ўйлашганди. Бироқ футболчи ҳар доим ўйинларга юз фоиз кучни ташлаши керак. Ўшанда натижалар ҳам келади, голлар ҳам кўпаяди", - деди Воҳид Холбоев.




