

Муҳсин Муҳаммадиев бошчилигидаги жамоа кеча Тошкентдаги илк ўртоқлик учрашувини "Қўқон-1912"га қарши ўтказиб 0:2 ҳисобида ютқазди. Ушбу ўйинда "Истиқлол" сафида ўзбекистонлик Воҳид Шодиев ва Тимур Ҳакимов ҳам майдонга тушишди. Бу икки футболчи жамоада кўрикдан ўтишмоқда.

Душанбеликлар Тошкентдаги йиғинда яна 4та ўйин ўтказишни режалаштириб қўйишган:
20 февраль
«Истиқлол» - «Сўғдиёна»
21 февраль
«Истиқлол» - «Оқ-тепа»
23 февраль
«Истиқлол» - «Қизилқум»
25 февраль
«Истиқлол» - «Сурхон»




