"Водий футболи": Ёшлар лигасида 2та ғалаба ва битта мағлубият

Narzulla Saydullayev
15 окт 2015
Водий клублари бугун ёшлар лигасининг 25-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

"Андижон": Ёшларимиз "Металлург"га ютқазишди

Ёш "бургутлар" бугун ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилди. Учрашувда "Андижон" 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Мезбонлар сафида ягона голни Фарруҳ Мирзаев урди. Ёшлар лигасида "Андижон" 20 очко билан мусобақа жадвалининг 16-поғонасида бормоқда.

Эртага олий лига доирасидаги баҳс соат 16:00да бошланади.


"Қўқон-1912": "Локомотив" ёшлари йирик ҳисобда таслим этилди

Ёшлар лигаси доирасидаги "Қўқон-1912" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди. Унда ёш қўқонликлар рақиблари устидан йирик 3:0 ҳисобида зафар қучишди.

Қўқонликлар сафида Раҳмонов, Усмонов ва Мелиқўзиев тўп киритишди. Асосий таркиблар ўртасидаги ўйин 16 октябрь куни соат 16:00да старт олади.  


"Навбаҳор": Сафарда "Олмалиқ"ни мағлуб этдик

Ёшлар лигаси 25-турида "Навбаҳор" клуби ёшлари Олмалиқда "Олмалиқ" клуби меҳмони бўлишди. Ўйинда Сардор Теляков томонидан урилган гол эвазига "лочинлар" ғолиб бўлишди - 1:0. Ушбу ғалабадан сўнг 23 очко жамғарган "Навбаҳор" ёшлари 14-ўринга чиқиб олишди.

Олий лига доирасидаги ўйин эртага 17:30да бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia